2018-10-22 17:53:17

21 НАФАР НОТАРИУС ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАРГА ТАЙИНЛАНДИ

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимидан хабар қилишларича, жорий йилнинг 17 ва 20 октябрь кунлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги бўш (вакант) давлат нотариал идоралари нотариуси лавозимига танловлар ўтказилди.

Танловлар очиқлик, шаффофлик ва одиллик принципларига асосан ўтказилди.

Танловда талабгорларнинг давлат ва ҳуқуқ назарияси, конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ҳамда ижтимоий-сиёсий соҳадаги саводхонлиги синовдан ўтказилди.

Нотариус лавозимига танловда қатнашиш учун жами 42 нафар номзодлар талабгор сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ҳужжат топширди.

Танловлар натижасида Бухоро вилоятида 3 та, Хоразм вилоятида 4 та, Қашқадарё вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 2 та, Тошкент вилоятида 
2 та, Жиззах вилоятида 1 та ва Тошкент шаҳрида 7 та давлат нотариал идораларига нотариус тайинланди.

Алоқа воситаларидан фойдаланганлиги учун 1 нафар талабгор танловдан четлаштирилди.

Танловлар 17 ва 20 октябрь кунлари Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилди.

“Туркистон-пресс”