2018-10-22 18:00:40

ДОНАЛЬД ТРАМП ВА КИМ ЧЕН ИН ЯНА УЧРАШИШИ МУМКИН

АҚШ Президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги навбатдаги учрашув 2019 йилнинг январь ойида ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Chosun Ilbo”газетаси Вашингтондаги дипломатик манбасига асосланиб хабар берди.

Аниқланишича, Оқ уй мазкур саммитни 2019 йил 10 январигача ташкил этмоқчи. Уни ўтказиш жойи ҳозирча аниқ эмас.

Бундан олдин Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон Президент Шимолий Корея раҳбари билан яқин ойлар ичида кўришиши эҳтимоли борлиги ҳақида айтиб ўтганди.

“Туркистон-пресс”