2018-10-22 18:02:23

ЎЗБEКИСТОНДА РОССИЯ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ УНИВEРСИТEТИ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

Ўзбeкистонда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм унивeрситeти филиали ташкил этилади, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 21 октябрькуни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича икки давлат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, қишки спорт турлари бўйича тренерлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди. Унга кўра, бир қатор муҳим йўналишлар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, Ўзбекистонда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети филиали ташкил этилади. Шунингдек, ўзбек спортчи ва тренерларига университетнинг Россиядаги қишки спорт турларига ихтисослашган базаларда шуғулланиш имконияти яратилади.

“Туркистон-пресс”