2018-10-23 13:54:43

НОБЕЛЬ МУКОФОТИ СОҲИБИ АЗИЗ САНЖАР САМАРҚАНДГА КЕЛДИ

Самарқанд давлат университетида АҚШнинг Шимолий Королина университети профессори, биокимё ва биофизика фанлари доктори, Нобель мукофоти (2015 йил) совриндори Азиз Санжар билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Зарафшон” газетаси онлайн хабар берди.

Университет олимлари, тадқиқотчи ёшлар иштирок этган тадбирда илм-фанни ривожлантиришга хизмат қилувчи фикрлар, фундаментал лойиҳалар ва ғоялар, ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш хусусида сўз юритилди.

Нобель мукофоти соҳиби Азиз Санжар Ўзбекистоннинг илмга чанқоқ ёшларини янги ғоялар сари илҳомлантириш учун келганини таъкидлар экан, давлатнинг илм-фансиз рақобатбардош бўла олмаслиги, аниқ ва табиий фанларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, ўзининг бу борадаги бир қатор таклифларини билдирди.

Фото:zarnews.uz