2018-10-23 15:25:40

ТОШКЕНТДА “INNOWEEK” ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАР ҲАФТАЛИГИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да хорижий илмий-инновацион марказлар, инвестицион фондлар, технологик агентликлар, технопарклар ва бизнес инкубаторларнинг фаол иштирокида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“INNOWEEK” —мавжуд инновацион технологиялар билан танишиш, янги бизнес муносабатларини йўлга қўйиш, потенциал сармоядорларни жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имкониятдир.

Мазкур халқаро форумда жорий йилда иқтисодиётнинг барча тармоқларида, ҳудудларда жорий этилган инновациялар ва келажакдаги аниқ истиқболлари, 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси моҳиятини оммага етказиш ва Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига кириши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш бўйича муҳокама бўлиб ўтади. 

Фото: ЎзА.