2018-10-24 10:11:07

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2018 ФИНАЛ БАҲСИ 28 ОКТЯБРЬ КУНИ БЎЛИБ ЎТАДИ

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финалига Олмалиқнинг АГМК ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор”жамоалари йўл олишган.

Мамлакат кубогининг ҳал қилувчи ўйини 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам – “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади.

Мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этишга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўйин олдидан стадионга ташриф буюрадиган мухлислар учун катта концерт дастури ташкил этилади. 

ЎФА расмий сайтининг ёзишича, АГМК жамоаси ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалида майдонга тушса, “Пахтакор” ўн тўртинчи бора финал ўйинида қатнашади. 

“Туркистон-пресс”