2018-10-25 12:51:28

ИЗРО МАЛАКОВ “МАҚОМ МУЗЕЙИ”ГА АҚШДАН ЭКСПОНАТЛАР СОВҒА ҚИЛДИ

Америка Қўшма Штатларда фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков АҚШдан жўнатилган 60 дан зиёд ноёб экспонатлариниШаҳисабздаги “Мақом музейи”га туҳфа этди.  Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ноёб экспонатлар XIX-XX асрларда Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё воҳаларида фаолият юритган мақом санъати ижодкорлари томонидан ишлатилган. Экспонатлар орасида бугунги кунларда мақом йўналишида фаолият юритаётган америкалик ва канадалик ёш ижодкорлар ҳаётига оид материаллар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган «Мақом музейи» фондига Маданият вазири Б. Сайфуллаев ва Ўзбекистон ҳалқ ҳофизи У. Аҳмедов 40 дан зиёд ноёб экспонатлар ҳамда ноёб чолғу асбобларини совға қилган эди.

Маълумот учун, Изро Аширович Малаков 1938 йилда Шаҳрисабзда туғилган ва касби стомотолог бўлишига қарамасдан, ҳаётини мақом саньатига бағишлади. У ўз меҳнат фаолиятини Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият саройида солистликдан бошлаб, кейинчалик Тошкентдаги “Мақом” ансамблида давом эттирган. 1992 йилдан бошлаб унинг тақдири Америка Қўшма Штатлари билан боғланиб, муваффақиятли равишда ёшларга мақом саньати йўналишидан сабоқ бериб келмоқда.

“Туркистон-пресс”