2018-10-25 13:03:17

МУФТИЙ УСМОНХОН АЛИМОВ “THE MUSLIM 500” РЎЙХАТИДАН ЖОЙ ОЛДИ

Дунёдаги энг нуфузли 500 нафар мусулмон номи эълон қилинди. Уларнинг ичида Ўзбекистон вакили ҳам бор. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов дунёнингэнг нуфузли мусулмонлари рейтинги — “The Muslim 500”дан жой олди.

Тhemuslim500.com сайти хабарига кўра, мазкур рейтингда биринчи ўринни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз Ал Сауд иккинчи, Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн ал Ҳусайн учинчи бўлди. Эрон етакчиси Оятулло Ҳумайний, Марокаш қироли Муҳаммад VI,исломшунос олим Муҳаммад Тақи Усмоний кабилар кучли ўнталикдан жой олган.

Мазкур рўйхатга машҳур спортчилардан россиялик Ҳабиб Нурмагомедов, “Ливерпуль” футбол клуби ва Миср терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Салоҳ, “Реал” жамоаси собиқ бош мураббийси Зинедин Зидан ҳам киритилган.

Ушбу рейтинг Уммон қироллиги ислом тадқиқотлари маркази томонидан 2009 йилдан буён мунтазам равишда эълон қилиниб келинади.

“Туркистон-пресс”