2018-10-26 15:32:24

АЁЛ КИШИ ЭФИОПИЯДА ИЛК БОР ПРЕЗИДЕНТ БЎЛДИ

Эфиопия парламенти мамлакат тарихида биринчи марта аёл киши Сахле-Ворк Зевдени Президент лавозимига сайлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Сахле-Ворк Зевде 25 октябрь куни Президентлик қасамёдини қабул қилди. Вазифасига киришганидан сўнг, президент мамлакатда тинчликни сақлаш ҳамда аёлларга зулм ўтказишдан воз кечиш лозимлигини таъкидлади.

Президентликка қадар у БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг Африка кенгашидаги махсус вакили ҳамда ташкилотдаги БМТ ваколатхонаси, шунингдек Эфиопиянинг Сенегал, Жибути ва Франциядаги дипломатик миссияларига раҳбарлик қилган, БМТнинг Марказий Африка республикаси ва Найробидаги тузилмаларидан турли лавозимларни эгаллаган.

Мамлакат конституциясига мувофиқ, Президент парламент томонидан олти йил муддатга сайланади ва икки муддатдан ортиқ бу лавозимда фаолият кўрсата олмайди.