2018-10-29 18:11:01

САМАРҚАНДДАН ТОШКЕНТГА КОНДИЦИОНЕРЛИ 20ТА АВТОБУС КЕЛТИРИЛДИ

Самарқанд автомобил заводи “SAZ LE60” русумли 20 та янги автобусларни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга тақдим этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

“SAZ LE60” русумли автобус барча замонавий қулайликларга эга. Унда умумий йўловчилар сиғими 56 кишини ташкил этади. Хусусан, автобусда 25 та юмшоқ ўриндиқлар ва кондиционер мавжуд. Шунингдек, автоулов имконияти чекланган инсонлар учун автобусга чиқиш ва жойлашишни осонлаштирадиган “книллинг” тизими билан жиҳозланган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрига йил якунига қадар яна 60 та янги “SAZ LE60” русумли автобуслар келтирилиши белгиланган.

“Туркистон-пресс”