2018-10-30 15:35:53

“ЎЗДОНМАҲСУЛОТ” АК БОШҚАРУВИ РАИСИГА ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Ҳукумат қарори билан Рустам Саъдуллаевич Искандаров «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг молия, маркетинг ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини юқори сифатли ун навлари, ёрма, омухта ем, нон-булка, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари билан таъминлашни ташкил этиш «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари сирасига киради.