2018-10-30 15:39:33

ДОНАЛЬД ТРАМП ВЛАДИМИР ПУТИННИ АҚШГА ТАКЛИФ ЭТДИ

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Вашингтонга таклиф этди. Мазкур учрашув келаси йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, икки давлат раҳбарлари шу пайтга қадар бир қанча халқаро конференцияларда учрашган. Улар ўртасида фақатгина бир маротаба икки томонлама учрашув бўлиб ўтган. Мазкур учрашув2018йилнинг июль ойида Хелсинкида рўй берган.