2018-10-30 15:44:30

ҚИРҒИЗИСТОНЛИК МЕҲМОНЛАР САМАРҚАНД БИЛАН ТАНИШДИ

Тошкент шаҳрида ўтказилган Қирғизистон Республикаси маданияти кунлари иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали кутиб олишди.

Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Бақтибек Секимов раҳбарлигидаги делегация аъзолари дастлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, Ҳазрати Хизр мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдонини томоша қилди.

Актамжон БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”