2018-10-30 15:52:19

АГМК — ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОҲИБИ!

Фарғонанинг «Истиқлол» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг финал ўйини ниҳоясига етди. Учрашувда Тошкентнинг «Пахтакор» ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари тўқнаш келишди.

Ўйинда олмалиқликлар ташаббусга эришишди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа АГМК Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Энди жамоа 2019 йилги мавсумда Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этади.

Ўзбекистон кубоги-2018. Финал.
АГМК
«Пахтакор» 3:1
28 октябрь 2018 йил. Фарғона шаҳри, «Истиқлол» стадиони.
Ҳакамлар: 
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Олим Тўйчибоев

Голлар: Йован Жокич 16 пенальти, 1:0. Исмоил Гонсалвеш 54 пенальти, —1:1. Йован Жокич 57, —2:1, Зоҳир Пиримов 90, 3:1.

“Туркистон-пресс”