2018-10-30 15:54:47

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН: ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилотлари конфедерацияси ва Қозоғистон Истеъмолчилар миллий лигаси бошқаруви билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

ЎзА хабарига кўра, мазкур меморандумда томонлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ахборот алмашиш, қўшма лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ҳамкорлик бўйича қўшма ишчи гуруҳлари, мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат кенгашлари тузиш, тажриба алмашиш юзасидан учрашув, илмий конференция, семинар ва симпозиумлар ташкил этишга келишиб олди.