2018-11-02 16:08:42

“ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКА — TRANSUZBEKISTAN 2018” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТАДИ

2018 йилнинг 14−16 ноябрь кунлари Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида «Транспорт ва логистика — TransUzbekistan 2018» ўн бешинчи халқаро кўргазмаси ташкил этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон, Хитой, Латвия, Литва, Туркия, Россия, Озарбайжон, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Туркманистон каби мамлакатларнинг 40 дан ортиқ компанияси иштирок этиши кутилаётган ушбу анъанавий кўргазмада транспорт-логистика хизматлари, ҳаракатдаги поездлар ва темир йўл инфратузилмаси, авто эҳтиёт қисмлар, тижорат транспорти, йўл инфратузилмаси, трафик ва хавфсизлик ҳамда тегишли хизматлар тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ва Ўзбекистон халқаро экспедиторлар (UIFA), Халқаро автомобилда юк ташувчилар (AIRCUZ) ҳамда Божхона брокерлари уюшмалари кўмагида ўтказилади.

Фото: ЎзА.