2018-11-02 16:29:26

БУХОРОДА “МИНОРАИ КАЛОН” ХАЛҚАРО ТУРНИРНИНГ ЯРИМ ФИНАЛЧИЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Бухоро вилояти футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда қадимий шаҳарда “Минораи Калон” халқаро мусобақасини ўтказмоқда.

ЎФА расмий сайтининг хабарига кўра, ушбу мусобақада 2006-2009 йилларда туғилган ёш футболчилардан таркиб топган маҳаллий жамоалар билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон мамлакатларидан ташриф буюрган жамоалар ҳам иштирок этишмоқда. 

Бугунги кунга келиб халқаромусобақа ярим финалчилари аниқланди:

 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар

"Андижон" —Ўш (Қирғизистон) 

"Олмаота" —Трактор (Тошкент).

2008 йилда туғилган футболчилар

БЎСМ-28 (Бухоро) —Наманган 

"Илбирс" (Бишкек) —Истаравшан (Тожикистон).

2009 йилда туғилган футболчилар

"Косонсой" —БЎСМ-16 А

"Бунёдкор А" —"Насаф" Қарши.

“Туркистон-пресс”