2018-11-02 16:38:38

16 Ноябрдан Бензин Ва Бошқа Турдаги Ёқилғи Нархлари Ошади

Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот“ канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:

•          Аи-80 автобензинга — 4 000 сўм/литр;

•          Аи-91 автобензинга — 4 500 сўм/литр;

•          дизель ёқилғисига — 4 800 сўм/литр;

ЭКО дизель ёқилғисига — 4 900 сўм/литр этиб белгиланди.

“Туркистон-пресс”