2018-11-06 15:02:05

МИЛЛИЙ РАҚСЛАР ФЕСТИВАЛИ

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни пойтахтимизда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган “Бағрикенг Ўзбекистон!” ёшлар фестивалининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида 6 та йўналиш бўйича маҳаллий босқичларида турли миллат ва эллатларга мансуб бўлган 29,6 мингдан ортиқ, ҳудудий босқичида эса 2 772 нафар ёшлар иштирок этган бўлса, уларнинг 576 нафари фестивалнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Қизғин тарзда бўлиб ўтган мазкур фестивалнинг “Турли миллат вакилларининг миллий рақслари” йўналиши бўйича ҳакамлигида Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабидан Ўзбекистон халқ артисти Қодир Мўминов бошчилигида бир гурух педагог ўқитувчилар иштирок этишди.

Бўлиб ўтган шаффоф ва қизғин беллашув якунида ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, “Жамоавий рақс” ҳамда “Яккахон рақс” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

“Туркистон-пресс”