2018-11-16 13:59:02

«WUNDERKINDS IN KUNGIRAD» БОЛАЛАРНИ БАҒРИГА ОЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибори натижасида  Қорақалпоғистон Республикасида ҳам замонавий болалар боғчалари бунёд этилмоқда.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қўнғирот туманида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган «Wunderkinds in Kungirad» мактабгача таълим муассасаси шулардан бири. 

Туманда фойдаланилмай турган бино «ноль» қийматда олиниб, «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг имтиёзли кредити эвазига замонавий таъмирланди. Болаларни қизиқтирадиган, дунёқарашини бойитадиган ўйинчоқлар билан жиҳозланди.

Боғчага 90 дан зиёд бола қамраб олинган. Уларнинг яхши таълим-тарбия олиши, тўғри овқатланиши, жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган. Болаларга рус, инглиз тиллари интерфаол усуллар орқали ўргатилади.

Фарзандларимизни болалигидан соғлом, ақлли қилиб тарбияласак, эртага мактабга билимли ёшлар келади. Мактабни ўқувчилар ҳар томонлама билимли бўлиб битирса, институтларимизга илм-маърифатли, маънавиятли ёшлар боради, мамлакатимиз учун яхши кадрлар етишиб чиқади. Шунинг учун мактабгача таълим доим диққатимиз марказида бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз мутасадди раҳбарлар ва боғча ходимларига тегишли тавсиялар берди.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати