2018-11-16 14:16:07

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ КУТУБХОНАЧИСИ-2018” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонасида 13 ноябрь куни анъанавий  “Йилнинг энг фаол кутубхоначиси-2018” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. 

Танловданҳарбирвилоятданҳудудийбосқичғолибларииштирокэтди. Кутубхоначилар тўрт шарт бўйича беллашиб, ўз билим маҳоратини синовдан ўтказди. Кутубхона билан таништирув шартида зиё маскани фаолияти ҳақидаги слайд тақдимоти, савол-жавоб шартида кутубхона иши, ижтимоий – сиёсий ҳаётда ҳамда адабиёт борасидаги билим даражаси баҳоланди. Қолган шартларда “Менинг келажакдаги кутубхонам” инновацион лойиҳаси ва “Виртуал оламда кутубхоначи” замонавий технологияларига оид билимлари синовдан ўтказилди.

“Йилнинг энг фаол кутубхоначиси-2018”  Республика кўрик-танловида кўзи ожизлар кутубхоналари мутахассислари иштирок этадилар. Бунда 1-тур – вилоят босқичида, 2-тур – Республика финал босқичида ўтказилиб, ҳар бир вилоятдан танловнинг Республика босқичига ғолиб номзодлар кўрсатилади. 

 Танлов натижаларига кўра, Фарғона вилояти вакили Миролим Мараҳимов 1 – ўринга муносиб деб топилди. Жиззахлик Ҳайитгул Исматова 2 – ўринга сазовор бўлди. 3 – ўринэсабухоролик кутубхоначи Бобур Ражабовга насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”