2018-11-16 14:27:06

ТАЭКВОНДОЧИЛАРИМИЗ ФРАНЦИЯ ОЧИҚ ТУРНИРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

17-18 ноябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WTF бўйича G2 туркумига кирувчи «French Open» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Токио Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу баҳсларда ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам иштирок этадилар.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

-58 кг: Аброр Тўраев
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-63 кг: Темур Ўролов
-74 кг: Ислом Адҳамов
-80 кг: Суҳроб Салаев

Аёллар:

-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
+73 кг: Светлана Осипова

“Туркистон-пресс”