2018-11-16 14:34:12

ПОЙТАХТИМИЗДА YANDEX.MAHALLA ХИЗМАТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

ПойтахтимиздаYandex.Mahalla хизматиишлашнибошлади. Мазкур онлайн платформа орқали одамлар ўзаро фикр алмашади. Масалан, қўшнилари билан ўзлари яшаётган тумани янгиликларини муҳокама қилишлари, эълонлар жойлаштиришлари, яқин-атрофдаги қизиқарли ҳодисалар ҳақида билиб олишлари мумкин. Бундай хизмат ҳозиргача фақат Россияда йўлга қўйилган эди. Унингноми — Yandex.Rayon.

Туман ҳокимликлари Yandex.Mahalla ўзларининг расмий ҳисоб қайдномаларини юритадилар, пойтахт ҳокимияти қошидаги Жамоатчилик кенгаши органи фойдаланувчиларга жавоб бериш учун уларни кузатиб борадилар. Эндиликда Тошкент аҳолисининг маҳаллий муаммолар ҳақида шаҳар мутасаддиларига мурожаат қилиши ва сўраши осонлашади. Йўл қачон таъмирланиши ёки болалар боғчаси қачон очилиши ҳақида.

“Тошкент “Яндекс”нинг шу каби сервиси фаолиятини бошлаган Россиядан ташқаридаги биринчи шаҳарга айланди. Хизматни Ўзбекистонда ишга тушириш вақтида биз биринчи навбатда маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олдик: масалан, ҳам ўзбек тилида, ҳам рус тилида ёзиш имкониятини қўшдик, шунингдек, майдонларга маҳаллий номларни бердик”, — дейди компаниянинг Ўзбекистондаги ҳудудий директори Евгений Лукьянчиков.

“Туркистон-пресс”