2018-11-19 18:02:46

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚИЛИЧБОЗ ҚИЗЛАР КУМУШ МЕДАЛГА САЗОВОР БЎЛИШДИ

Пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўсмир қизлар ўртасида жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақанинг жамоавий йўналишида иштирок этган спортчиларимиз кумуш медалга сазавор бўлишди. Қизларимиз турнир давомида Молдова ва Германия терма жамоаси вакилларидан устун келишган бўлса, финал босқичида россиялик рақибларга мағлуб бўлишди. Беллашувларда юртимиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шаҳноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди. Эътиборли жиҳати, шу пайтгача ўзбекистонлик қиличбозлар жаҳон кубоги баҳсларида совриндан бўлмаган эди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида болгариялик Йоана Илиева, россиялик спортчилар Валерия Кобзева ва Алина Михайлова медалларни қўлга киритди.

Мазкур натижадан сўнг Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон рейтингида 12, Осиё қитъасида эса 3-ўринга кўтарилиб олди.

“Туркистон-пресс”