2018-11-20 16:31:48

ҚИЗЛАРИМИЗ ЯПОНИЯДАГИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДАН 5 ТА МЕДАЛЬ БИЛАН ҚАЙТИШДИ

Япониянинг Фудзими шаҳрида аёллар кураши бўйича 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик курашчилар ҳам иштирок этишди.

Қизғинва муросасиз кечган мусобақа якунларига кўра қизларимиз 5 та медалга эга чиқдилар. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рушона Абдурасулова олтин медални қўлга киритган бўлса, Лайлохон Собирова (-62 кг), Улмекен Есенбаева (-50 кг), Дилшода Матназарова (-46 кг) ва Нигина Собирова (-39 кг) бронза медалига сазовор бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси қизлари Осиё чемпионатини 1 та олтин, 4 та бронза медали билан якунладилар.

 “Туркистон-пресс”