2018-11-20 16:32:46

АНДИЖОНЛИК АСАЛАРИЧИЛАР ЎТГАН ЙИЛДАГИДАН 300 ТОННА КЎП АСАЛ ЕТИШТИРИШДИ

Андижон шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да “Асал байрами”нинг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда 40 нафар асаларичилар ўзининг 17 турдаги асал маҳсулотини намойиш этяпти.

“Бугунги кунда 700 нафар асаларичилар уюшмамизга аъзо бўлган. Улар шу йилнинг ўзида 32 минг 480 та асалари оиласидан 2160 тонна асал олдилар.Бу ўтган йилгига нисбатан салкам 300 тонна кўп демакдир. Бунда “Алоқабанк” АТБ вилоят бўлими томонидан йўналтирилган кредит маблағлари муҳим аҳамият касб этди. Мазкур молия муассасаси томонидан ажратилган 1 миллиард 350 миллион сўм миқдоридаги кредит эвазига асалари парваришида инновацион усуллардан фойдаланилди”, - дейди асаларичилик уюшмасининг вилоят бўлими раҳбари Содиқжон Мўминов.

Маълумот учун, бугунги кунда Андижонда 1475 та фермер ва деҳқон хўжаликлари асаларичилик билан шуғулланмоқда.

Фото: “Халқсўзи Online”