2018-11-21 17:09:52

РОССИЯ ЎЗБЕКИСТОНДАН ОЛИБ КЕЛИНГАН 20 ТОННА ҚУРИТИЛГАН МЕВАЛАРНИ ЎЗ ҲУДУДИГА КИРИТМАДИ

 

Россия қишлоқ хўжалиги назорати инспекторлари томонидан Қозоғистон орқали ушбу мамлакатнинг Саратов областига кириб келаётган юк машинаси “Озинки” фитосанитар назорат постида тўхтатиб текширилади.

Унда Ўзбекистонда етиштирилган 20 тонна қуритилган мева олиб келинаётгани маълум бўлади.

Юк кўздан кечирилганда ундаги маркировка ўрнатилган талабларга жавоб бермаслиги, маҳсулотда экспорт ва импорт қилувчилар ҳақида маълумот бўлмагани аниқланган. Оқибатда қуритилган мева ортга қайтариб юборилган.