2018-11-21 17:11:05

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОЛТИН-ВАЛЮТА ЗАХИРАЛАРИ ЎТГАН ОЙГА НИСБАТАН ЎСДИ, ЙИЛ БОШИДАН БУЁН САЛКАМ 1,6 МЛРД ДОЛЛАРГА КАМАЙДИ

 

Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари январь-октябрь ойи оралиғида 5,6%га қисқариб, 26,5 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумотларида акс этган.

Ўзбекистон ялпи олтин захираси умумий ҳажми октябрь ойида сентябрга қараганда салкам 87 млн АҚШ долларига ошди.

Соф олтин-валюта захиралари октябрь ойида 722 млн долларга ошиб, 25 млрд, 716,4 млн долларни ташкил қилди. Аммо йил бошидан буён унинг ҳажми 3,1 фоизга камайиб, фарқ851,1 млн долларни ташкил қилди.

Хорижий валютадаги активлар эса октябрь ойининг охирига келиб 11 млрд 846 млн АҚШ долларини ташкил этди. Олдинги ойга нисбатан хорижий валюта захиралари 608,3 млн, йил бошидан буён эса 2 млрд 196,7 млн АҚШ долларига камайган.

Марказий банк изоҳига кўра, форий йилнинг январь-октябрь ойларида олтин-валюта захираларининг камайиши қисман олтин нархининг 1296,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга пасайиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг камайишга таъсири - 853,0 млн.долл.) Октябрь ойида олтин-валюта захираларининг кўпайиши эса қисман олтин нархининг 1183,50 дан 1217,70 долл/тр.унцияга ўсиши ҳисобига юзага келди. (нархнинг олтин-валюта захираларининг кўпайишига таъсири - 403,2 млн.долл.)