2018-11-22 16:54:20

“ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ НАВОИЙ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят кенгаши томонидан, “Ёш китобхон” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танловнинг дастлабки босқичларларида тест синовлари орқали саралашда, учта ёш тоифасида, жами 56 минг 608 нафар ёшлар ўз билимларини синовдан ўтказган эди.

Дастлабки,тест натижаларига кўра, 86 ва ундан юқори балл тўплаган 494 нафар иштирокчилар кейинги босқичга йўлланма олган эди.

Вилоят босқичининг илк кунида 10-14 ёш тоифаси бўйича 8 нафар иштирокчи ўз билимларини 2 шартда синашди. Унда ўз билими ва дунёқарашини намоён этган иштирокчилар ўртасида муросасиз “билим жанги” якунига кўра; 1-ўринни Навоий шаҳридан иштирок этган БаҳораАвазбердиева, 2-ўринни карманалик Нозимабону Ҳамроева ҳамда, 3- ўринни зарафшонлик Наргиза Азимова эгаллади.

Шуҳрат НОРМУРОДОВ,

“Туркистон-пресс”