2018-11-22 16:59:11

“CAFA WOMEN’S CHAMPIONSHIP 2018” ХАЛҚАРО МУСОБАКАСИНИНГ ТАҚВИМИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 23 ноябрь — 1 декабрь кунлари Тошкентда «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақада Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ва Ўзбекистон аёллар терма жамоалари иштирок этишади. 

Бугун пойтахтимиздаги «Рамада» меҳмонхонасида расмийлар ва барча жамоаларнинг вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида турнирнинг асосий қоидалари кўриб чиқилди, шунингдек, тақвим аниқланди. 

Сизнинг эътиборингизга мусобақалар тақвимини тақдим этамиз. 

«CAFA Women’s Championship 2018» халқаро турнири

23ноябрь, жума

13:00 Тожикистон —Қирғизистон

16:00 Ўзбекистон —Афғонистон

25 ноябрь, якшанба

13:00 Афғонистон —Эрон

16:00 Ўзбекистон —Тожикистон

27 ноябрь, сешанба

13:00 Эрон —Ўзбекистон

16:00 Қирғизстон —Афғонистон

 

29 ноябрь, пайшанба

13:00 Қирғизистон —Ўзбекистон

16:00 Тожикистон —Эрон

1 декабрь, шанба

13:00 Афғонистон —Тожикистон

16:00 Эрон —Қирғизистон

ЎФА расмий сайтига кўра, «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасидан ўрин олган барча учрашувлар "Миллий" стадионида бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”