2018-11-26 16:05:22

O'ZLIDEP ҲУДУДИЙ КЕНГАШЛАРИГА АВТОМОБИЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси йиғилишида ҳудудий партия ташкилотлари фаолиятини янада жонлантириш, уларнинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, ҳудудий партия ташкилотларини ахборот-коммуникацион технологиялар билан таъминлаш даражасини янада ошириш, партия ташкилотларининг ўз биносига эга бўлишини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар муҳокама қилинди.

Партия вилоят кенгашларининг туман ва шаҳар кенгашлари билан доимий ҳамкорлигини янада кучайтириш, партия ғояларини тарғиб этувчи тадбирлар сифатини ошириш мақсадида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят кенгашларига автомобиллар топширилди.Бу ҳақда O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан узоқ йиллардан буён партияда фаолият юритаётган фахрийлар, партия фаоллари O'zLiDePнинг ташаккурномалари билан тақдирланишди.

“Туркистон-пресс”