2018-11-26 16:35:31

РОССИЯ ВА ЎЗБЕКИСТОН АТОМ ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИ УЧУН КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК ИШЛАРИНИ БОШЛАДИ

Россия ПрезидентиВладимир Путиннинг давлат ташрифи мобайнида жорий йилнинг 19 октябрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳасида кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш ҳамкорлиги тўғрисидаги Россия-Ўзбек Меморандуми доирасида амалий қадамлар қўйилмоқда.Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуотхизматихабар берди.

Жорий йилнинг 14-15 ноябрда Москва шаҳрида “Ўзатом” агентлиги Бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ташрифи мобайнида, жумладан, Ўзбекистон атом тармоғи учун кадрларни тайёрлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.

Хусусан, бу ҳақида АЭСни қурилиш бўйича ўзбек лойиҳасининг мутасадди шахси сифатида тайинланган “Росатом” давлат корпорациясининг операцион бошқарув бўйича бош директорнинг биринчи ўринбосари Александр Локшин билан учрашувда сўз юритилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон миллий университети ҳузурида 100  нафар абитурентлар таълим олаётган махсус ташкил этилган курслар фаолият кўрсатмоқда. Учрашувда яқин орада “Москва муҳандислик-физика институти” Миллий тадқиқот ядро университети (“ММФИ” МТЯУ) дан мазкур ўқувчиларнинг билимларини текшириш учун мутахассислар юборилиши ҳақида келишувга эришилди.    

Шунингдек, мазкур мутахассисларнинг келишидан мақсад ММФИ Тошкент филиалида профессор-ўқитувчиларни шакллантириш учун ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ўқитувчиларни танлаб олишдан иборат.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси делегациясиниг университет ректори Михаил Стриханов бошчилигида “ММФИ” МТЯУ раҳбарияти ҳамда мазкур ОТМга ўқитиш учун юборилган Ўзбекистон талабалари билан учрашувибўлиб ўтди.

Делегация Ўзбекистон талабалари томонидан курсни ўзлаштирганлиги ва уларнинг давомати билан танишди, яшаш ва ўқиш шароитлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга доимий мулоқот қилиш, юзага келаётган муаммоларни ечишда кўмаклашиш ҳамда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва уларни курсни битиргандан кейин ишга жойлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳозирги кунда ММФИ да 39нафар  Ўзбекистон талабалари, шундан 22 нафарбакалавриатда, 16 нафар  магистратурада ва 1та махсус курс (специалитет)да ўқимоқда. Мазкур талабалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси томонидан (12 нафар) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан (15та талаба) саралаб ўқишга юборилган.  Барча талабалар грант асосида ўқимоқда.

ММФИ ректори ҳам Ўзбекистондан келган талабаларга юзага келаётган ўқув ва маиший масалаларни ечишда кўмаклашишга ваъда берди.

Университет ректори М.Стриханов билан учрашувда Тошкент шаҳрида “ММФИ” МТЯУ филиалини ташкил этиш масалалари ҳамда “Ўзатом” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва “Росатом” давлат корпорацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси атом энергетикаси соҳасида кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилиш ва  ўзаротушиниш меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси муҳокама қилинди.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”