2018-11-26 17:31:26

ТОШКЕНТДА КОРЕЯЛИК РАССОМЛАР КЎРГАЗМАСИ

23 ноябрь куни Тошкентда Корея замонавий тасвирий санъатига бағишланган «A Beautiful Accompany» биринчи кўргазмаси очилди. Уни Ўзбекистон Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ва «AB-gallery» Корея Миллий галереяси ташкил этди.

Кўргазмада кореялик 16 нафар рассомлар замонавий Кореяни ўз қарашлари призмасидан ўтказган ҳолда, 75 та картинада аёллар ва эркаклар ўртасидаги муносабатлар, абстракт сюжетлар, ҳар кунги ташвишлар ва Кореянинг серқирра табиатини акс эттирганлар.

Таъкидлаш лозимки, кўргазманинг очилиши доирасида ташкилотчилар ва таклиф этилган меҳмонларнинг учрашувлари ташкил этилиб, унда замонавий санъатнинг асосий тенденцияларини ривожлантириш соҳасидаги тадбиркорлик масалалари муҳокама этишди.

Кўргазма 2018 йил 23 ноябрдан 6 декабргача фаолият кўрсатади.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”