2018-11-27 15:52:20

ҚАРШИДАГИ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ ҲАҚИДА РАСМИЙ МАЪЛУМОТ БЕРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги кеча, 26-ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва “Lacetti” русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мазкур кўнгилсиз ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермасликни, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда Йўл-патруль хизмати ва Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини илтимос қиламиз.

Фуқароларимизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирамиз.

 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати