2018-11-27 16:09:33

“ЛОКОМОТИВ” ЖАМОАСИ — ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 31-туридан ўрин олган марказий учрашувда Тошкентнинг икки жамоаси «Локомотив» ва «Пахтакор» жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур учрашувда чемпионлик масаласи ҳал бўлди.

«Локомотив» майдонида кечган учрашувда жамоа «Пахтакор»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбонлар ҳужумчиси Марат Бикмаев ўйинда дубль қайд этди.

Мазкур натижадан сўнг, «Локомотив» 43 очко жамғариб, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида чемпионлик унвонини нақд қилиб қўйди. «Пахтакор» эса мусобақа кумуш медаллари билан кифояланадиган бўлди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур натижа орқали «Локомотив» ўз тарихида 3-марта Ўзбекистон чемпиони деган номни қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”