2018-11-27 16:33:26

САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА МДҲ ДАВЛАТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ НОРАСМИЙ УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТАДИ

26 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия Федерацияси фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон — Россия кун тартибининг ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.