2018-11-28 15:17:17

КОРЕЯЛИК ФУТБОЛЧИЛАР БИЛАН ИККИНЧИ ЎРТОҚЛИК ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛАДИ

Кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форум бошланди. Мазкур форумда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси вакиллари иштирок этишмоқда.

Форум доирасида Жанубий Кореянинг “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси Қорақалпоғистон Республикасининг U-19 ёшгача бўлган терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. 

Бугун 28 ноябрь куни “Chung-Ang university high school” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашади. 

“Туркистон-пресс”