2018-11-28 15:27:43

БУГУН ОФК 2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ НОМЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Бугун Уммон пойтахти Маскат шаҳрида Осиёнинг 2018 йилдаги энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

Маросим Тошкент вақти билан соат 20:00да Мускат шаҳридаги Уммон кўргазмалар ва конференциялар марказида ташкил этилади.

Аввалроқ, Осиё футбол конфедерацияси 2018 йилнинг энг яхшилари бўлишга номзодларни эълон қилганди. Эътиборлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор. Жорий йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини ғолибга айлантирган Равшан Ҳайдаров "Йилнинг энг яхши мураббийи" номинациясида иштирок этмоқда.

Осиёда 2018 йилнинг "Энг яхшилари" бўлишга номзодлар рўйхатини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

"Йилнинг энг яхши эркак футболчиси" номинациясига номзодлар

Кенто Мисао ("Кашима Антлерс", Япония)

Юма Сузуки ("Кашима Антлерс", Япония)

Абдулкарим Ҳассан ("Ал-Садд", Қатар)

"Йилнинг энг яхши аёл футболчиси" номинациясига номзодлар

Саманта Керр (Австралия)

Ван Шуан (Хитой)

Саки Кумагай (Япония)

"Йилнинг энг яхши футзалчиси"

Рафаэль Хенми (Япония)

Али Ашгар Ҳасанзода (Эрон)

Махди Жавод (Эрон)

"Йилнинг энг яхши ёш аёл футболчиси"

Фука Нагано (Япония)

Моэка Минами (Япония)

Саори Такарада (Япония)

"Йилнинг энг яхши ёш эркак футболчиси"

Юнь Нишикава (Япония)

Чон Се Жин (Ж.Корея)

Туркий Ал Аммар (С.Арабистони)

"Йилнинг энг яхши аёл мураббийи"

Асако Такакура (Япония)

Мийо Окамото (Япония)

Нуэнгрутаи Сратонгвиан (Таиланд)

"Йилнинг энг яхши эркак мураббийи"

Босим Ҳамдан (Ироқ)

Го Оива (Япония)

Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон).

“Туркистон-пресс”