2018-11-30 16:01:32

4G ИНТЕРНЕТ 2023 ЙИЛ ОХИРИГАЧА ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАРЧА ҲУДУДЛАРИНИ ҚАМРАБ ОЛАДИ

2023 йилнинг сўнгига қадар 4G LTE интернет тармоғи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига етиб боради. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровга таяниб, "Халқ сўзи" мухбири хабар бермоқда.

«2023 йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини, чекка-чекка жойларини ҳам мобиль интернетнинг тўртинчи авлоди билан қамраб олишни режалаштирганмиз», – деган Умаров ўзининг ҳисоботида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда чексиз интернет тарифлари икки баравардан кўпроқ қийматда арзонлашгани ҳақида хабар берилганди.