2018-12-03 18:01:31

ЭРОН ФИРМАСИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИП ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА 20 МЛН. ЕВРО ЙЎНАЛТИРАДИ

Эроннинг Zarin Taj Mahan Industry Group фирмаси Ўзбекистонда йигирилган ип ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 20 млн. евро инвестиция йўналтиради. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” каналининг “Таҳлилнома” кўрсатувида маълум қилинди.

Форс компанияси ушбу фабрика фаолиятини Қашқадарё вилоятида йўлга қўймоқчи. Бунинг натижасида ҳар куни 24 тоннагача маҳсулот тайёрлаш, 500 та иш ўрни яратиш имконияти пайдо бўлади.