2018-12-03 18:13:05

ЎЗБЕКИСТОНДА ДОЛЛАРНИНГ РАСМИЙ КУРСИ 8300 СЎМДАН ОШДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 4 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 15 сўм 65 тийинга қимматлашиб, 8314 сўм 85 тийинга етган.

Евро курси эса 3 сўм 04 тийинга арзонлашиб, 9408 сўм 25 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм, 54 тийинга арзонлашиб, 123 сўм 85 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 30 сўм 67 тийинга арзонлашиб, 10 602 сўм, 27 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.