2018-12-04 17:06:06

ҲАМЮРТЛАРИМИЗ 16 ЁШГАЧА БЎЛГАН БОЛАЛАР ШАХМАТ ОЛИМПИАДАСИ ҒОЛИБИГА АЙЛАНДИ

Туркияда ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мусобақасида Ўзбекистон шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилдилар.

Ҳамюртларимиз 9 турда 8 ғалабага эришдилар. Жумладан, терма жамоамиз Венгрия (4:0), Польша (3:1), Молдова (3,5:0,5), Россия (3:1), Ҳиндистон (3:1), Украина (3,5:0,5), Эрон (2,5:0,5), Хитой (2,5:0,5) жамоалари устидан ғалаба қозондилар ва АҚШ (1,5:2,5) жамоасига мағлуб бўлдилар.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон терма жамоаси аввал бундай натижа кўрсатмаган. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг мазкур олтин медали ўзбек шахмати тарихида дастлабкисидир.

“Туркистон-пресс”