2018-12-04 17:10:33

“ТОШКЕНТ-ХЎЖАНД-ҚЎҚОН-ТОШКЕНТ” ЙЎНАЛИШИДА СИНОВ УЧУН АВТОБУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида “Тошкент-Хўжанд-Қўқон-Тошкент” йўналишида қатновларни ташкил этиш борасидаги масалаларни ўрганиш мақсадида илк техник синов қатновини йўлга чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қатнов давомида агентлик мутахассислари тожикистонлик ҳамкасблари билан бирга ушбу йўналишнинг ҳаракат жадвали, чегара ва божхона назорат пунктларидан ўтиш жараёни ва бошқа техник масалаларни ўрганиб чиқишади ва ўз хулосаларини тақдим этади.

Агарда келгусида қатнов йўлга қўйилса автобус ва йўловчилар “Ойбек“ ва “Андархон” (Ўзбекистон), “Фотеҳобод“ ва “Патар”(Тожикистон) чегара масканлари орқали ўтади. Автобус ва йўловчилар, уларнинг юклари божхона ва чегара назоратидан навбатдан ташқари амалга оширилади, ўз навбатида, анча енгиллик ва қулайликлар яратади.

“Туркистон-пресс”