2018-12-06 16:03:56

2019 ЙИЛДАН CHEVROLET MALIBU ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАН ТЎХТАТИЛАДИ

GM Uzbekistan моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, моделлар қаторини янгилаш борасидаги стратегиясига мувофиқ Chevrolet Malibu автомобилларининг ҳозирги авлоди ишлаб чиқаришдан тўхтатилади.

Ушбу моделдаги автомобилларни харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади.

GM Uzbekistan дилерлик корхоналари билан биргаликда харидорлар олдидаги мажбуриятлари бажарилишини тўлиқ таъминлайди ҳамда аввал шартнома тузган харидорларга автомобил тўлиқ ҳажмда етказиб берилади.

“Туркистон-пресс”