2018-12-06 16:35:55

МАКТАБЛАРДА “ИННОВАЦИЯ ҲАФТАЛИГИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Баркамол авлод” болалар марказлари томонидан жорий йилнинг 3-7 декабрь кунлари Республикадаги 9691 та умумий ўрта таълим муассасаларида “Инновация ҳафталиги” ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳафталикни ўтказишдан асосий мақсад ўқувчиларни янги замон технологиялари билан яқиндан таништириш, уларда инженерлик, мехатроника ва робототхеника тўгаракларига қизиқишларини оширишдан иборат.

“Инновация ҳафталиги” доирасида “Баркамол авлод” болалар марказларидаги автомодель, ракетамодель, робототехника, электрон ўйинчоқлар, радиотехника ва электроника каби тўгаракларнинг ижодий ишлари кўргазмалари, маҳорат машғулотлари ўтказилди.

Ташкил этилган мазкур ҳафталикда 1,5 миллионга яқин ўқувчи-ёшлар фаолиштирок этди.

Сурайё ИМОМОВА,

“Туркистон-пресс”