2018-12-06 17:25:45

КАНАДА ҲУКУМАТИ HUAWEI МОЛИЯВИЙ ДИРЕКТОРИНИ ҲИБСГА ОЛДИ

Huawei компаниясининг молиявий директори Мен Ванчжоу хоним Канадада ҳибсга олинди. Бу ҳақда ТASS хабар берди.

Қайд этилишича, Мен Ванчжоу АҚШ сўровига биноан Канада ҳудудида қўлга олинган. АҚШ Канададан Мен Ванчжоуни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда. Компания Мен Ванчжоу хонимга Шарқий Нью-Йорк округи томонидан айбловлар қўйилгани. Бироқ, Huawei гап қайси айбловлар ҳақидалигидан хабари йўқлигини маълум қилган.

«Айни пайтда Huawei молиявий директорига қўйилган айбловлар борасида чекланган маълумотга эгамиз. Мен Ванчжоунинг ноқонуний фаолияти бизга номаълум», — дейилади компания хабарида.

Huawei Канада ва АҚШ ҳуқуқ тизими адолатли қарор қабул қилишига умид билдирмоқда.

Маълум қилинишича, компания ўз фаолиятини юритадиган ҳар қандай мамлакат қонунлари доирасида иш юритади. Шунингдек, БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқининг қонун ва нормаларига қатъий риоя қилган.

Фото: Businessinsider