2018-12-06 17:29:34

ЖАМШИД ҚЎЧҚОРОВ МДҲ ИҚТИСОДИЙ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Ўзбекистон делегацияси МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади, деб  хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

ТИВ хабарида қайд этилишича, , 2018 йилнинг 7 декабрь куни МДҲ Иқтисодий кенгашининг 79-йиғилиши Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси  қатнашади.

 “Туркистон-пресс”