2018-12-07 18:58:29

МУСОБАҚАЛАР ЯКУНЛАНДИ. ПФЛНИНГ МУКОФОТ ПУЛЛАРИДАН ЭСА ДАРАК ЙЎҚ

Бу йил янгича форматда ўтган Суперлига ҳам, ПРО-лига ҳам ўз якунига етиб бўлди. Совриндорлар аниқланди, омадсизлар ҳам маълум бўлди.

Барча клубларимиз қишки таътилга чиқиб кетишди. Декабрь ойи иккинчи ярмидан жамоалар 2019 йилги мавсумга тайёргарликни бошлашади. Охирги 3 кун ичида 3та клуб вакили мендан ПФЛ мукофот пулларини қачон берар экан деб сўрашди. Бугун эрта тонгдан тўртинчи клуб вакили ушбу саволни берди. Бу саволни менга эмас тўғридан-тўғри ПФЛга бериш керак дедим.

Хўш, ПФЛ қачон мукофот пулларини беради? Тез орада бунга жавоб олсак ажаб эмас.

Йил бошида ПФЛ қуйидагича мукофот пулларини эълон қилган эди:

Суперлига

1-ўрин учун 1 000 000 000,00

2-ўрин учун 800 000 000,00

3-ўрин учун 700 000 000,00

4-ўрин учун 600 000 000,00

5-ўрин учун 500 000 000,00

6-ўрин учун 400 000 000,00

Про-лига

1-ўрин учун 300 000 000,00

2-ўрин учун 200 000 000,00

3-ўрин учун 100 000 000,00

Аёллар футболи

1-ўрин учун 300 000 000,00

2-ўрин учун 200 000 000,00

3-ўрин учун 100 000 000,00

Мини футбол

1-ўрин учун 300 000 000,00

2-ўрин учун 200 000 000,00

3-ўрин учун 100 000 000,00