2018-12-07 19:02:02

КОНСТИТУЦИЯ БИЛИМДОНЛАРИГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛИНДИ

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 17- ихтисослаштирилган давлат умум таълим мактабида ташкил этилган “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусидаги бадиий композицион тадбир ташкил қилинди. Тадбирда  қонунларимиз асоси, ҳаётимиз кафолати бўлган муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва ғояси ҳақидаги мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Бош қомусимизда ёшларнинг таълим олиш кафолатлари, уларнинг билим олиб,касб ҳунар эгаллашларининг қонуний асослари қамраб олинган маърузалари тингланди.

Ўқув масканида катта байрам тантанасига айланган ушбу тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан Конституцияга оид тарқатма материаллар ва китоблар совға қилинди.

Шунингдек, департамент ходимлари ўқувчи ёшлар таълим олиши учун мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.