2018-12-10 16:42:27

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ЎН ЕТТИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИНИНГ ОЧИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси 2018 йил 13 декабрь куни эрталаб соат 10:00 да Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг диққатига

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари 2018 йил 12 декабрь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносининг фойесида рўйхатга олинади.​​